Ким қанча ҳақ олади? Маълумки, сериалнинг муваффақиятли чиқишида маҳоратли, тажрибали ва машҳур актёрларнинг иштирок этиши муҳим рол ўйнайди. Қуйида Туркиянинг ана шундай машҳур актёрларининг рейтингдаги ўринлари ва ҳар бир бўлим учун қанча маош олиши кўрсатилган.
Ҳар бир бўлим учун: 1. Нежати Шашмаз (“Қашқирлар макони”даги Пўлат Алемдар) – 45000 АҚШ доллари. 2. Нургул Ешилчай (“Хонадон”даги Баҳор) – 36000 АҚШ доллари. 3. Эмраҳ (“Хиноли қор”даги Али муаллим) – 30000 АҚШ доллари. 4. Октай Кайнаржа (Қашқирлар макони”даги Чақир) – 18000 АҚШ доллари. 5. Бергузар Корел (“Қашқирлар макони: Ироқ”даги Лейла) – 18000 АҚШ доллари. 6. Халит Эргенч (“Алия”даги Синан) – 18000 АҚШ доллари.
ТУРКИЯНИНГ ЭНГ БОЙ СЕРИАЛ ИЖОДКОРЛАРИ Қизиқяпсизми, унда Туркиянинг энг нуфузли нашрларидан бири “Hurriyet” газетаси тузиб чиққан рўйхатни эътиборингизга ҳавола этамиз. “Янги - XXI аср бошланиши билан актерлар билан биргаликда сериал ёзувчилар ҳам ким кўп пул топиш масаласида мусобақага киришгандай”, деб ёзади ушбу газета рўйхат бошида. Ҳақиқатдан ҳам сценарий муаллифларнинг топаётган пули санъаткорларникидан қолишмайди. Мисол, учун «Asmali konak» («Хонадон»)ни Мерал Ўкай билан ҳамкорликда ёзган Маҳинур Эргун ҳар бир асарини 1 рақамининг ортида бир неча ноллари бор лирага сотади. У ўтган йили Туркия экранларига чиққан «Haziran gecesi» («Июл оқшоми») сериалининг ҳар бир бўлимини 10 миллиард турк лирасига ёзган. (2006 йили 1 миллион лира 1 янги турк лираси қилиб белгиланган. Демак, сценарий
... Davomini o'qish »