ТУРКИЯНИНГ ЭНГ БОЙ СЕРИАЛ ИЖОДКОРЛАРИ Қизиқяпсизми, унда Туркиянинг энг нуфузли нашрларидан бири “Hurriyet” газетаси тузиб чиққан рўйхатни эътиборингизга ҳавола этамиз. “Янги - XXI аср бошланиши билан актерлар билан биргаликда сериал ёзувчилар ҳам ким кўп пул топиш масаласида мусобақага киришгандай”, деб ёзади ушбу газета рўйхат бошида. Ҳақиқатдан ҳам сценарий муаллифларнинг топаётган пули санъаткорларникидан қолишмайди. Мисол, учун «Asmali konak» («Хонадон»)ни Мерал Ўкай билан ҳамкорликда ёзган Маҳинур Эргун ҳар бир асарини 1 рақамининг ортида бир неча ноллари бор лирага сотади. У ўтган йили Туркия экранларига чиққан «Haziran gecesi» («Июл оқшоми») сериалининг ҳар бир бўлимини 10 миллиард турк лирасига ёзган. (2006 йили 1 миллион лира 1 янги турк лираси қилиб белгиланган. Демак, сценарий муаллифларнинг аввалги олган суммаларини бугунги кунга таққосласак, сериалнинг ҳар бир қисмини 10 минг янги турк лирасига ёзганлиги маьлум бўлади. 1 янги турк лираси 0.8 АҚШ долларига тенг) Унинг ёнига яна бир сериал “Kampusistan”нинг ҳар бир қисмига Маҳинур Эргун 7 миллиард лирадан олганини қўшсангиз, мамлакатда сериал ёзувчиларининг даври бошланаётганига гувоҳ бўласиз. Лекин бу фикрга «Ишқ эртаги»нинг сценарий муаллифи Ғоя Бўралиўғли унчалик ҳам қўшилмайди. «Сериал ёзиб, муваффақият қозониш осон эмас. Айниқса, бугунги кунда кетма-кет, янги-янги сериаллар чиқаётган пайтда. Томошабин ўй-хаёлларини забт этиш учун, кутилмаган сценарийлар ўйлаб топишингиз, бундан ташқари, ҳар бир бўлим якунини «Эртага қандай бўларкин?», деган қизиқиш билан кўришга ундашингиз лозим».
Демак, қуйида турк сериал сценарий муаллифларининг ҳар бир бўлими учун қанчадан пул олганлиги кўрсатилган.
Маҳинур Эргун: «Июль оқшоми» - 10 миллиард лира. «Kampusistan» - 7 миллиард лира.
Нуран Деврес: «Фаришталар уйи» - 10 миллиард лира. «Саҳро» - 6 миллиард лира.
Тайфун Гунейер: - «Тоға» - 9 миллиард лира. «Оға» - 5 миллиард лира.
Ғамзе Ўзер: «Хиноли Қор»- 8 миллиард лира. «Сеҳрли онам» - 5 миллиард лира.
Ғоя Бўралиўғли: “Ишқ эртаги” - 7 миллиард лира.
2005 йил якунларига кўра, актёрлар орасида эса «Хонадон» сериалининг Сейман оғаси Ўзжан Дениз етакчилик қилган. “Haziran gecesi”даги бош қаҳрамонни талқин этганлиги учун сериал продюсерлари Ўзжан Денизга ҳар бир сериясидаги ижросига 40 миллиард лирадан тўлашган. Иккинчи ўринда эса Ҳолиқ Билгунер жой олган. Тўғри, у мамлакатда машҳур актёрлар қаторида турмаса-да, бироқ сўнгги пайтларда у “Туркиянинг энг қимматбаҳо” санъаткори сифатида эътироф этилмоқда. Унинг 2005 йилда суратга тушган сериали «Каnаl-D»да намойиш этилиб, энг кўп томоша қилинган фильмга айланди. Шу боис ҳам сериал режиссёри унинг ҳар бир бўлимидаги ижросига 35 миллиард лирадан беришга рози бўлди.
Сценарий муаллифлари орасида «энг кўп пул ишлаётганлар» аёллар эди. Саньаткорлар ичида эса бизга «Зерда»даги Зерда роли билан таниш Эже Услу 30 миллиардлик лира билан актрисаларга бошчилик қилмоқда. У 2005 йили Туркия экранларига чиққан «Ashkimizda olum var» (“Севгимизда ўлим нафаси”) сериалида суратга тушиб, йилнинг «Энг қимматбаҳо актрисасита айланди. Дарҳақиқат, у бу сериалнинг ҳар бир қисмига 30 миллиард лира олиб, учинчи ўринга жойлашди.
Марҳамат, «Туркиянинг энг қимматбаҳо санъаткорлари» билан танишинг. Яна бир бор эслатиб ўтамиз, актёрларнинг бутун сериал учун олган пуллари эмас, балки бир бўлим учун қанча олганлиги кўрсатилган, холос.
Ўзжан Дениз (Сейман) - 40 миллиард лира.
Ҳолиқ Билгунер - 35 миллиард лира.
Эже Услу (Зерда) - 30 миллиард лира.
Меҳмет Аслантуғ (Селим) - 30 миллиард лира.
Нургул Ешилчай (Баҳор) - 25 миллиард лира.
Ўктай Кайнаржа - 20 миллиард лира.
Барно Лочин - 15 миллиард лира.
Явуз Бингол (Шаҳин) - 12 миллиард лира.
|